Япония жануби-ғарбида 6,2 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг ўчоғи Кумамото префектурасининг Уеки шаҳридан 7 километр узоқда қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Мамлакат метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила 2011 йилдан бери энг кучлиси ва унинг магнитудаси 7,0 бўлди.
Kyodo News бир киши ҳалок бўлгани, 50 дан зиёд киши турли жароҳатлар билан касалхонага етказилганини билдирди. NKH World маҳаллий полицияга таяниб, Масики посёлкасида 12 киши жабрлангани ҳақида хабар қилди.
Маълумот учун, 2011 йил 11 мартда рўй берган 9,0 магнитудали зилзила салкам 16 минг кишининг умрига зомин бўлган, 2,5 мингдан зиёд киши бедарак йўқолганди.
Изоҳ (0)