Россия президенти Владимир Путин 14 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган анъанавий тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров сиёсий мухолифатга нисбатан билдирган кескин фикрларда ўзини ҳам айбдор ҳисоблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Балки бунда мендан ҳам ўтгани бордир» дея тан олган давлат раҳбари Рамзан Қодиров ва бошқа минтақалар раҳбарлари сиёсий рақибларга нисбатан муносабатини билдираётганда масъулиятни ҳис этиши лозим, деб ҳисобламоқда.
«Чеченистон ва бошқа минтақалар раҳбарлари ҳудудларида яшовчи ва умуман Россия олдидаги масъулиятлари даражасини англаб етади, деган умиддаман. Мухолифатга муносабатни кескин шаклда намоён этиш мамлакатда барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилмайди, аксинча, бунга зарар етказади», — деб таъкидлади Путин.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров Грознийда бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда мухолифатни «қўпорувчилик фаолияти учун суд қилиш лозим бўлган халқ душманлари» деб атаганди.
Изоҳ (0)