Россиянинг Тюмень вилояти Ишим шаҳрида сув босган туманлардан мингга яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда, Россия ФВВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Ишимда 518 та уй, Мезенка қишлоғида 64 та уйни сув босган. 960 киши, жумладан 236 нафар бола эвакуация қилинди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эвакуация қилинган одамлар шаҳар меҳмонхоналари ва шаҳар ташқарисидаги лагерларнинг турар-жой корпусларига жойлаштирилмоқда. Иссиқ овқат ташкил этилди.
Ишим шаҳрида охирги 40 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳар яқинидаги Карасуль дарёсининг сув сатҳи 6,6 метрга ошди.
Изоҳ (0)