Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг биринчи хонимини қачон таништириши ҳақидаги саволга жавобан бир кун келиб фуқароларнинг ушбу масаладаги қизиқишларини қаноатлантириши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гатчиналик Александра Козлова Россия президенти билан тўғридан-тўғри эфир чоғида яқинда газеталарда Людмила Александровна турмушга чиққанлиги ҳақида ёзилганлигини таъкидлаб ўтди ва Путин мамлакатнинг биринчи хонимини қачон таништиришини сўради.
«Одамлар Давлат думасига депутатларни ва президентни улар ишлаши учун сайлайди. Сиз айтиб ўтган нарсалар эса шахсий ҳаётга тааллуқлидир. Улар ҳам кишилар учун қизиқарли, мен бунга аллақачон кўникканман, лекин бу биринчи даражадаги муҳим нарсалар эмас. Балки қачондир сизнинг қизиқишларингизга жавоб қайтаришим мумкин», — деб жавоб берди Путин.
Изоҳ (0)