Украина Олий Радасидаги «Пётр Порошенко блоки» фракцияси раиси Юрий Луценко ўзининг Facebook’даги саҳифасида мамлакатнинг янги бош вазири номзоди келишиб олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Луценконинг билдиришича, 12 апрель, сешанба куни бош вазирликка номзод ва ҳукумат таркиби келишиб олинган. Бироқ у мазкур номзод ва ҳукумат таркибини ошкор қилмади.
Маълумот учун, мамлакатда бош вазирликка асосий номзод Олий Рада спикери Владимир Гройсман саналади. У ўзи истаган номзодлар таркибга кирмаса, ҳукуматни бошқаришдан бош тортишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк истеъфога чиқишини билдирганди.
Изоҳ (0)