Австралиялик талаба Келли Мёрфи Японияда сноубордда учаётганида унинг ортидан айиқ қувлади. Қизиғи шундаки, қулоқчин тақиб олиб, ўзини камерага олаётган ва Рианнанинг Work қўшиғини хиргойи қилаётган қиз буни пайқамади ҳам, деб ҳикоя қилади Meduza.
Кейинчалик ёзувни томоша қилаётган чоғда Мёрфи ундан бир неча метр нарида айиқ югуриб юрганини пайқаб қолди. Йиртқич жонивор қиз тушиб келган тик қиялик четида тўхтагани маълум бўлди.
Айрим фойдаланувчилар роликни сохта деб ҳисобламоқда, бироқ Мёрфининг ўзи Independent нашри билан суҳбатда унинг ҳақиқийлигини уқтирди.
https://youtu.be/vT_PNKg3v7s
Изоҳ (0)