Etihad Airways авиакомпанияси учувчиси Манчестер аэропортида кекса жуфтлик бортни тарк этиб, касалхонанинг реанимация бўлимига тушиб қолган набирасини йўқлаши учун ҳаво кемасини тўхтатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Австралияга йўл олаётган самолёт ҳаракатланишни бошлаётганида қарияларга набиралари реанимацияда эканлиги билдирилган SMS келди. Улар бу ҳақда экипажни огоҳлантиргач, учувчи охирги дақиқада самолётни ортига қайтариб, терминалга қайтди ва икки йўловчини туширди.
Шунингдек, авиакомпания эр-хотинни касалхонага тезроқ етказиш учун автомобиль ҳам ажратди. Улар ҳолидан хабар олишга шошилган набиралари эртаси куни оламдан ўтди.
Изоҳ (0)