Санкт-Петербургдаги ҳарбий госпиталда икки нафар ҳамширани ўлдирганликда 1997 йилда туғилган уч нафар ҳарбий хизматчи гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ИИВ Ички қўшинлари ҳарбий хизматчиси Александр Томский, чақириқ бўйича ҳарбий химатчи, техник таъминот взводи аскари Давид Зиганшин ва Можайский номли ҳарбий-коинот академияси биринчи босқич талабаси Степан Даценкони қидирмоқда.
Гумонланувчилардан икки нафарига олдинроқ «асабий реакция» ва «асабий ҳолат», учинчисига «психопатия» ташхиси қўйилган. Санкт-Петербургнинг барча аэропорт ва вокзаллари кучайтирилган назорат остига олинган.
Изоҳ (0)