Таиланд полицияси 10 кун мобайнида турли жиноятларда гумон қилинаётган 20172 нафар кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Bangkok Post маълумотларига кўра, рейдлар мамлакатда 13—15 апрель кунлари нишонланадиган буддавийлик янги йили — Сонгкран байрами арафасида ўтказилган. Қўлга олинганлар ўғрилик, фирибгарлик ва талончилик билан боғлиқ 42915 та жиноят текширилиши муносабати билан қидирувда бўлган.
«Ҳибсга олишлар жиноятчилар, жумладан, байрамда наркотиклар сотиш билан шуғулланадиганлар ўз қилмишларини такрорлашининг олдини олади», — дея маълум қилди маҳаллий полиция бошлиғининг ўринбосари Винаи Тонгсонг.
Изоҳ (0)