2016 йилги драг-рейсинг бўйича очиқ чемпионатнинг биринчи босқичи доирасида «Жанубий» автополигонида ретро автомобиллар паради бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар беради.
Парадни Retro.uz клуби ташкил қилди. Янги ретро-авто клуби ўтган йили рўйхатдан ўтган эди. Клуб қисқа вақт ичида ўз мухлисларини тўплашга улгурди. Бир нечта шахсий кўргазмалари кўп сонли томошабинларни ўзига жалб этди.
Клуб коллекцияси 50 йил аввал ишлаб чиқарилган 50 дан ортиқ автомобилни ўз ичига олади. «Review.uz» нашрининг маълум қилишича, ундаги энг эски автомобиль 1936 йилда ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)