Тошкентдаги «Бунёдкор» кўчасининг Олий Мажлис биноси яқинидаги қисмида Lada Kalina автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар ва гувоҳларнинг хабарлари Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Ҳодиса тахминан соат 13:00—13:30 оралиғида юз берган, бироқ айнан қандай рўй бергани аниқ эмас. Суратларда Kalina’нинг олд қисми мажақланиб кетганини кўриш мумкин.Ҳодисада бошқа автомобиль ҳам иштирок этганми-йўқми, номаълум. Гувоҳлардан бирининг ёзишича, «асфальтда бир киши ётган эди».
«Шунчаки даҳшатли авария. У ердан ўтдим, барча шошилинч хизматлар — милиция, тез ёрдам ўша ерда эди», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Изоҳ (0)