Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида кабриолетга айлантирилган «Запорожец» автомобили сурати эълон қилинди. Муаллифнинг қайд этишича, сурат Андижонда олинган.
Кабриолет «ZAZ 968М» модели базасида тайёрланган. Усти ёпиладими-йўқми, аниқ эмас. Суратда автомобилнинг чанг босгани, орқа ғилдирикларидан бири пучайиб қолганини кўриш мумкин.
Facebook фойдаланувчилари мазкур кабриолетни тайёрлаган усталарни олқишлаган, автомобилга «Заприолет», «Кабриорожец» каби таърифлар берилган.
Изоҳ (0)