Тошкентнинг Фурқат кўчасидан Себзор кўчасига олиб чиқувчи туннелда Matiz автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса 11 апрель, душанба куни тахминан 5:30—5:45 оралиғида юз берган. Автомобиль қандай қилиб ағдарилгани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Илова қилинган фотосуратларда ҳодиса жойидаги милиция ходимлари, тез ёрдам машинасини кўриш мумкин. Фойдаланувчиларнинг тахминича, Matiz ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)