«Герта» — «Ганновер» клублари ўртасидаги ўйин билан футбол бўйича Германия Бундеслигасида 29-тур беллашувлари старт олди.
Бундеслига турнир жадвалида «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд»дан кейин учинчи бўлиб турган «Герта» кутилмаганда аутсайдер клуб қаршилигини синдира олмади. Қуйи лигага тушиб кетиш учун энг яқин бўлиб турган «Ганновер» 72-дақиқага келиб ғалабани қўлдан чиқарди. Ивуарлик ҳужумчи Саломон Калунинг мавсумдаги 14-голи Берлин клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
29 та ўйинда 49 очко жамғарган «Герта» таъқибчиларидан 4 очколик фарқ билан ўзиб кетиб, ҳамон учинчи жамоа бўлиб турибди. «Ганновер» эса ўзидан олдинги клубдан 9 очко ортда қолгани ҳолда, сўнгги ўриндан жой олган.
Бундеслига етакчиси «Бавария» бугун, 9 апрель куни «Штутгарт» меҳмони бўлса, турнир жадвалида иккинчи поғонада бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби 10 апрель куни «Шальке»га қарши учрашув ўтказади.
Германия Бундеслигаси 29-тур беллашувлари 8 апрель, жума
«Герта» — «Ганновер» 2:2
Голлар: Ведад Ибишевич, 3 (1:0). Артур Собех, 18 (1:1). Мануэл Шмидебах, 58 (1:2). Саломон Калу, 72 (2:2).9 апрель, шанба«Айнтрахт» — «Хоффенхайм»«Вердер» — «Аугсбург»«Гамбург» — «Дармштадт»«Ингольштадт» — «Боруссия Мюнхенгладбах»«Штутгарт» — «Бавария»«Вольфсбург» — «Майнц»
10 апрель, якшанба«Шальке» — «Боруссия Дортмунд»«Кёльн» — «Байер»
Изоҳ (0)