Туркия жанубидаги Узумлу қишлоғида яшовчи эркаклар маҳаллий аёллар уларга турмушга чиқишни истамаганлиги учун намойишга чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Узумлулик аёллар қишлоқда яшашни истамасдан, шаҳарга кўчиб ўтишни орзу қилганлиги учун қишлоқдош эркакларга турмушга чиқишни хоҳламайди.
Намойиш иштирокчиларидан бири никоҳ қуришга тайёрлигини кўрсатиш мақсадида ўз баннерида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мурожаат қилган. У агар уйланса, беш нафар фарзандли бўлишга ваъда берган.
Қишлоқ мэри Мустафо Башбиланнинг сўзларига қараганда, қишлоқда яшовчи 233 кишидан 25 нафари 25—45 ёш оралиғидаги ёлғиз эркаклардир. Узумлудаги охирги тўй тўққиз йил аввал бўлиб ўтган. Башбилан маҳаллий эркакларнинг намойишига ижобий ёндашди.
Изоҳ (0)