Германиянинг Daimler автомобиль концерни акциядорлари йиллик йиғилишлари чоғида сосискалар туфайли жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Можаро йиғилиш қатнашчиси буфетдан бир неча сосиска олган пайт рўй берди. Аёллардан бири унга танбеҳ берди ва шундан сўнг даҳанаки жанг бошланди.
Маълум бўлишича, компания йиғилишдан аввал 5,5 минг нафар акциядор учун 12,5 минг дона сосиска ҳозирлаб қўйган. Daimler директорлар кенгаши раиси Мафред Бишофф шундан сўнг «Бизга ё кўпроқ сосиска керак ёки умуман уларнинг баҳридан ўтиш лозим», дея киноя қилди.
Йиллик йиғилишда 2015 йилда салкам 150 миллиард евро тушумга эга бўлган компания ҳар бир акция учун 3,25 евро миқдорда дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу маблағ Германия супермаркетларида айнан бир жуфт сосиска харид қилишга етади.
Изоҳ (0)