Индонезиялик икки ҳарбий хизматчи 7 апрель, пайшанба куни Жакартадаги авиашоуга тайёргарлик чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Дви Бадармантонинг билдиришича, улардан бири парашюти очилмагани туфайли 3,8 минг метр баландликдан қулаб, нобуд бўлган. Иккинчиси эса кучли шамол туфайли парвоз устидан назоратни йўқотган.
Икки десантчи ҳам ҲҲКнинг элита бўлинмалари сафида хизмат қилган ва юзлаб бошқа парашютчилар қаторида ушбу қўшинлар турининг 70 йиллигига бағишланган байрам тайёргарлигида иштирок этаётганди.
Изоҳ (0)