Москва метрополитени бекатларида йўловчилар бепул фойдаланиши мумкин бўлган камида 30 та биоҳожатхона пайдо бўлади. Айни пайтда улар ўрнатиладиган жойлар танланмоқда. Бу ҳақда метро матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Ҳозирда бекатларни кўриб чиқиб, меъморий кўринишга халақит бермаслиги, шу билан бирга, йўловчилар топишига қулай бўлиши учун қаерда кабиналарни ўрнатиш мумкинлиги таҳлил қилинмоқда. Бу синов тариқасидаги битта кабина эмас, метрополитеннинг турли бекатларидаги камида 30 та биоҳожатхона бўлади», — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)