Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Вольфсбург»га қарши (0:2) ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида учралган мағлубиятга жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Мураббий сифатида мағлубиятга жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Шунинг учун ўйинни таҳлил қилиб, нима юз берганини аниқлашим керак. Футболчиларим билан жуда фахрланаман. Айтишим мумкин бўлгани ягона гап бу – натижа учун мен жавобгарман», – дейди Зинедин Зидан.
«Реал» ва «Вольфсбург» ўртасидаги жавоб ўйини 12 апрель, сешанба куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)