Германиянинг «Вольфсбург» жамоаси бош мураббийи Дитер Хеккинг «Реал»га қарши (2:0) Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрларини бирдириб ўтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Жамоа ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Барчаси мен ўйлагандек бўлди. Биз ‘Реал’нинг айнан асабийлашишини хоҳлаган эдик. Курашдик, ҳаракат қилдик, қайсидир вазиятларда омадимиз келди, мухлислар бизни қўллаб-қувватлади. Буларнинг барчаси эвазига ҳақли ғалабага эришдик. Ҳозир яхши ҳолатдамиз, аммо Мадридда бизни нима кутаётганини тушуниб турибмиз», – дейди германиялик мутахассис.
«Футболда барча нарсанинг имкони бор эканини кўриб турибсиз. Бизда ‘Реал’ни ЕЧЛдан чиқариб юбориш имконияти бор ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бруно Энрике ушбу ўйинда асосий ўйинчилардан бири бўлди. Уни майдонга тушириб, ‘Реал’ни ҳайрон қолдирмоқчи бўлдик. Режамиз амалга ошди ва у ажойиб ўйин кўрсатди. Энрике нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам яхши ўйнади ва Марселога қаршилик кўрсата олди. Мадридда бўладиган ўйинда қўрқмасдан ўйнаб, ҳеч ким биздан кутмаган натижага эришиш керак. Мен ярим финалга чиқишни хоҳлайман!», – дея қўшимча қилди Дитер Хеккинг.
Маълумот учун, «Реал» ва «Вольфсбург» ўртасидаги жавоб ўйини 12 апрель, сешанба куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)