Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан кетма-кет иккита мағлубият қабул қилиб олган «Фулад Сепаҳон» бош мураббийи Игорь Штимац матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.
«‘Локомотивъни ғалаба билан табриклайман», — дея гап бошлади Штимац. — «Биринчи ўйинда ҳам рақибимиз ўзини яхши томондан кўрсата олганди. Дарвоза олдида нима қилиш кераклигини улар биздан яхшироқ билишар экан. Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳужумга ўтдик, аммо Халатборининг йўқлиги бугун билиниб қолди».
«Фулад Сепаҳон» сафида ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчи Фозил Мусаев ўйиннинг 65-дақиқасида алмаштирилганига мураббий қуйидагича изоҳ берди: — «У шифокорларга ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди ва мен уни алмаштирдим».
Хорватиялик мутахассис навбатдаги босқичга йўл олиш имкониятлари ҳақида тўхталар экан, жамоасини ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этган «Локомотив»нинг келаси турларда очко йўқотишидан умидвор эканлигини яшириб ўтирмади: — «Имкониятимиз ҳозирча бор. Умид қиламанки, ‘Локомотив’ навбатдаги икки турда ‘Ан-Насръдан очко ололмайди. Шундагина гуруҳдан чиқиб олишимиз мумкин бўлади», — дейди Игорь Штимац.
«Локомотив»нинг «Ан-Наср»га қарши ўйинлари 20 апрель ва 4 май саналарида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)