Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Эроннинг «Сепаҳон» жамоасига қарши ўйинда гол урди. Унинг голи «Локомотив»га уч очко келтирди.
Ўйиндан сўнг футболчи ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканалига қисқача интервью бериб, ўйин ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимдаги каби ҳужумлар уюштирдик, лекин имкониятлардан фойдалана олмадик. Аниқроғи, фойдалана олмадим. Шукр, бугун ғалаба қозондик», — деди футболчи.
«Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин энг асосий уч очкони қўлга киритдик ва гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эгамиз», — деди Темурхўжа Абдухолиқов.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Темурхўжа Абдухолиқов ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида 2-турда сафарда «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйинда пенальтидан гол урганди.
Изоҳ (0)