6 апрель, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Мики Ямадани қабул қилди. Меҳмон Ўзбекистонга Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб бориш учун ташриф буюрган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
ТИВдаги музокаралар чоғида Ўзбекистон—Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ўзаро алоқаларни қамраб олган кенг кўламли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като иштирок этди.
Изоҳ (0)