5 апрель, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Эллвудни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда турли соҳалардаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келажаги муҳокама этилди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар, жумладан, парламентлараро ва ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Алан иштирок этган музокараларда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)