Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри яқинида 5 апрель, сешанба куни Тошкент вақти билан 17:11 да, дастлабки маълумотларга кўра 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «Тошкент» марказий сейсмостанцияси «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 420 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида сезилмаган.
Айни вақтда, Термиз ва Навоий шаҳарларда 2 баллик, Жиззах шаҳрида 3 баллик, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида эса 3—4 баллик ерости силкинишлари сезилган.
Зилзила натижасида юз берган вайронагарчиликлар ва жароҳат олганлар ҳақида ахборот йўқ.
Изоҳ (0)