Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Кубага расмий ташрифи доирасида мазкур мамлакат давлат ҳамда вазирлар кенгашлари раиси Рауль Кастро билан учрашди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Учрашув давомида Қозоғистон ва Куба етакчилари савдо-иқтисодий муносабатлар, таълим, маданият, спорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида алоқаларни кенгайтириш орқали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва биотехнология йўналишларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур соҳаларда қозоғистонлик ва кубалик мутахассислар ўртасида тажриба алмашишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)