«РИА Новости» агентлигининг тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси маъмуриятидаги манбаси озарбайжонлик ҳарбийлар билан жанглар тугамаганини маълум қилди, деб ёзади «РБК». Унинг сўзларига кўра, фаол жанговар ҳаракатлар Тоғли Қорабоғнинг жануби-шарқий ва шимолий қисмларида давом этмоқда.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги эса бошқача нуқтаи назарни билдирмоқда. Ҳарбий муассаса вакили Вагиф Дярхагли «жанговар ҳаракатлар айни пайтда олиб борилмаётгани»ни айтди.
Шу билан бирга, Степанакертда ҳам, Бокуда ҳам вазиятни назорат қилишаётганини таъкидлашди.
Изоҳ (0)