Япония Хиросимада 10—11 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари учрашувида қабул қилиш режалаштирилган ядрога қарши декларацияни «еттилик» мамлакатлари билан келишиб олмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Хусусан, Япония томони ушбу ҳужжатга «ядро қуролини инсониятга хилоф деб тан олиш» ва «ядро қурол-яроғлари шаффофлиги» (дунё мамлакатларининг бундай турдаги қуроллари захираси ҳақидаги маълумотнинг ошкор этилишини назарда тутади) ҳақидаги бандларни киритишни таклиф қилмоқда.
Ушбу декларациянинг асосий мақсади — ядро қуролсизланиши ва ядро қуроли тарқатмаслик бўйича қатъийликни белгилаб қўйишдан иборат.
Изоҳ (0)