АҚШ давлат котиби Жон Керри Қорабоғ низоси томонларини ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битимга риоя қилишга ва музокаралар бошлашга чақирди, деб ёзади «Интерфакс».
«АҚШ энг қатъий тарзда Тоғли Қорабоғга туташ чегара бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимининг кенг кўламда бузилишини қоралайди. У оддий аҳоли орасида ҳам қурбонлар бўлишига олиб келди. Биз барча жабрланган оилаларга ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади Керрининг баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, «томонлар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи раисдошлари раҳбарлигида низони ҳар томонлама тартибга солиш масалалари бўйича зудлик билан музокараларга киришиши керак».
«Низони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаймиз. Раисдош (ЕХҲТнинг Минск гуруҳидаги) мамлакат сифатида, АҚШ тинчликка музокаралар йўли билан эришиш учун томонлар билан ишлаш тарафдори», — деди давлат котиби.
Изоҳ (0)