АҚШда катталиги бўйича учинчи ўринда турадиган Чикаго мактаб округининг (Иллинойс штати) 27 минг нафар ўқитувчиси 1 апрель, жума куни бир кунлик иш ташлаш ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иш ташлаш сабабли 400 мингга яқин ўқувчи дарслардан қолди. Шаҳар расмийлари болалар вақтини ўтказиши учун кутубхоналар ва черков биноларида 250 та вақтинча марказ очишга мажбур бўлди.
Чикаго ўқитувчилар уюшмаси ташкил этган иш ташлашга шаҳар ва штат расмийлари билан мактаб дастурларини молиялаштириш бўйича янги келишув юзасидан натижасиз музокаралар сабаб бўлди. Ҳозир амалда бўлган келишув муддати июнда якунига етади. Иллинойс расмийлари салкам 9 ойдан бери штат бюджетини тасдиқлай олмайди, бу эса бир қатор ижтимоий дастурлар тўхтаб қолишига олиб келди.
Изоҳ (0)