Чехияда грипп эпидемияси 65 кишининг умрига зомин бўлди. 195 киши касалликдан кейинги оғир асоратлардан даволанмоқда. Бу ҳақда давлат соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот институти вакили Ян Кинчл маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мутахассиснинг билдиришича, мамлакатда А(H1N1) вируси қўзғаган грипп эпидемияси аста-секин пасайиб бормоқда. Касалликка чалинганларнинг асосий қисми марказий ва шимолий Чехия, Прага ва жанубий Моравияда кузатилган.
Изоҳ (0)