Эрон ядро дастури бўйича келишувга ҳозирча риоя қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Ислом Республикаси билан музокараларда иштирок этган «олтилик» мамлакатлари вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ушбу мамлакатлар гуруҳи битим шарофати билан аҳамиятли муваффақиятга эришилди, деган фикрга қўшилади», — деди Обама битим ядро материаллари тарқалиши муаммосига реакция кўрсатишнинг «самарали усули»га айланганини қайд этар экан.
Америка маъмурияти раҳбари, шу билан бирга, ядро битимига риоя этилиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги Эроннинг минтақадаги «беқарорлашаётган фаоллиги» билан боғлиқ бошқа қарама-қаршиликларни ҳал қилмаслигини таъкидлади. «Баъзи истиснолар билан, АҚШ томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган савдо эмбаргоси ўз кучида қолади», — дея ишонтирди у.
Изоҳ (0)