Либерияда Эбола безгагидан ўлим билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий мансабдорларга таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«31 март, пайшанба куни кечки пайт 30 ёшли аёл касалхонада Эбола безгагидан вафот этди, — дея маълум қилган агентликка соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили. Касалхона ходими аёлда Эбола аниқланганини тасдиқлаган.
Маълумот учун, 29 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур безгак билан боғлиқ ва 20 ой давом этган халқаро фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилганди.
Изоҳ (0)