Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда яратилган янги турдаги бошқарилувчи зенит ракеталари синовига раҳбарлик қилди. Полигонда уни КХДР ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондони генерал Цой Ен Хо қарши олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, «ҳаводаги нишонларни аниқ мўлжалга олган ракеталар замонавий ҳарбий илмий-техник талабларга жавоб беради».
Ким Чен Ин синов натижаларидан кўнгли тўлганини билдирган.
Изоҳ (0)