Сомалининг марказий қисмида содир этилган портлаш оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат миллий ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Агентлик маълумотига кўра, Сомали ярим оролидаги мустақил давлат деб эълон қилинган Пунтленднинг Мудуг минтақасида, Галькайо шаҳридаги Unlay меҳмонхонасида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган. Ҳужумдан кўзда тутилган мақсад Пунтленд молия вазирини ўлдириш бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)