Америка ядро қуроли иложи борича тезроқ Германия ҳудудидан чиқариб кетилиши керак. Шундай талаб билан 31 март, пайшанба куни Германия мухолифати — Сўллар партияси ва «яшиллар» вакиллари чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз ядродан холи бўлган ҳудудга муҳтожмиз, ва Германия ана шундай ҳудудлардан бири бўлиши керак, чунки одамлар ўз томорқасида атом қуроли туришини истамайди», — деди парламентнинг «яшиллар» фракцияси раҳбари Антон Хофрайтер. «Шу муносабат билан федерал ҳукумат АҚШ билан ҳалигача Германия ҳудудида сақланаётган ядро каллакларини чиқариб кетиш ҳақида музокаралар олиб бориши керак», — дея қўшимча қилди у.
Нашр таъкидлашича, 10 тадан 20 тагача бўлган ядро каллаклари совуқ уруш давридан буён Рейнланд-Пфальц федерал ўлкасининг Бюхель аҳоли пункти яқинидаги авиабазага жойлаштирилган.
Изоҳ (0)