• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қалбаки бомба билан етти соат: Саиф Мустафо ким ва у нима учун Миср самолётини гаровга олди?

    29 март куни Ларнака аэропортида полициянинг етти соатлик панд-насиҳатларидан сўнг, EgyptAir самолётини олиб қочиб кетган Саиф Элдин Мустафо таслим бўлди. Мисрлик танасига ўрнатилган портловчи моддани ҳаракатга келтириш билан таҳдид қилди, аммо у аслида қалбаки бўлиб чиқди; унинг талаби билан Искандариядан Қоҳирага учаётган самолёт Кипрга қўнди. Охир-оқибат маълум бўлишича, эркак ўзи 1990 йиллар бошида ташлаб кетган хотини ва тўрт фарзанди билан кўришмоқчи бўлган. Meduza самолётнинг гаровга олиниши ва босқинчининг ўзи ҳақида маълум бўлган ахборотни келтириб ўтди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Саиф Мустафо 60 ёшлардаги мисрлик бўлиб, унинг ҳаёти Кипр билан чамбарчас боғлиқ. 1986 йилда у кипрлик Марина Параску исмли қиз билан танишиб, унга уйланади. Тўрт йил ичида улар беш фарзандли бўлади (улардан бири бир неча йил аввал автоҳалокатда нобуд бўлган). 1990 йиллар бошида Мустафо ва Параску ажрашган ва эркак, собиқ хотини сўзларига кўра, ўз фарзандларига ҳеч қандай ғамхўрлик қилмаган.

    Кипрнинг Newsbomb нашри маълумотларига кўра, Мустафо ўтган йили «Фаластинни озод этиш фронти»ни қўллаб-қувватлаган ва Ёсир Арофатнинг ашаддий тарафдори бўлган. У Ларнакадаги намойишларда қатнашган ва полиция томонидан дўппосланган. 1994 йилда Мустафога Кипрга келишни тақиқлаб қўйишган, бунинг сабаби аниқ қилиб келтирилмади. Newsbomb ёзишича, у Мисрда тўрт йиллик қамоққа ҳукм қилинган ва, эҳтимол, мамлакатни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Грециянинг Protothema нашри таъкидлашича, Мустафони Кипрдан депортация қилишган. Судда унинг ўзи Миср ҳукумати айби билан 24 йилдан буён оиласи билан кўриша олмаганини айтган.

    Саид Мустафо Искандариядан Қоҳирага учаётган Миср ички рейсини гаровга олганини парвоздан 15 дақиқа ўтиб эълон қилган. У экипаж аъзосига яқинлашиб, портловчи қурилмага ўхшатиб ясалган белбоғини ва қўлидаги «детонатор»ни кўрсатди, лайнер гаровга олинганини эълон қилди ва ҳаммадан ўз паспортини кўрсатишни сўради. У учувчига самолёт гаровга олингани ҳақида хабар беришни буюрди ва Туркия, Греция ёки Кипрга қўнишни (асосийси, Мисрга эмас) сўради. Истилочи агар самолёт Миср ҳудудига қўнса, ўзини портлатишга ваъда берди.

    Кейинроқ маълум бўлишича, Мустафо «бомба»ни iPhone корпусларидан ясаган, унда ҳеч қандай портловчи модда бўлмаган. Йўловчилар буни билмаган ва қўрқиб кетган, аммо ўзларини хотиржам тутган ва саросимага тушмаган. Улардан бири рафиқасига қўнғироқ қилиб, банкда унинг йиғиб қўйган пуллари борлигини айтган, шундан сўнг йўловчининг хотини телефон орқали унинг айнан қайси банк эканлигини суриштира бошлаган. Яна бир йўловчи ундан аэропортда олиб қўйилган музлатилган товуқ ҳақида қайғурган; яна бири Кипрга қўниш олдидан уйғониб кетган ва самолёт гаровга олинганлигини тушунмаган ҳолда, бошқа самолётга ўтиришга улгурмай қолишидан жаҳли чиққан.

    Кипрдаги Ларнака аэропортига қўнгач, Саиф Мустафо йўловчиларни қўйиб юбора бошлади. Дастлаб у барча мисрликларга кетишга рухсат берди, самолётда фақат экипаж ва хорижликларни қолдирди. Сўнг лайнерда экипажнинг тўрт аъзоси ва буюк британиялик уч йўловчи қолди. Улардан бири, Бен Иннс, энди йўқотадиган нарсам йўқ, дея, гаровга олган шахсдан бирга суратга тушишни сўради. Кейинроқ Иннс нима учун бундай қилганини ўзи ҳам унчалик тушунмаганлигини айтди. Аммо у суратга тушиш пайтида «портловчи қурилма» ҳақиқийга ўхшамаслигини англаб, тинчланди.

    Етти соатлик музокаралардан сўнг Мустафо гаровдагиларнинг барчасини қўйиб юборди ва полицияга таслим бўлди.

    31.03.2016, 11:52   Изоҳ (0)   4366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина президенти Донбассда можаро бошланганидан бери 10 мингга яқин киши ҳалок бўлганини билдирди

    31.03.2016, 11:41

    Барак Обама АҚШ ва Россия ядро қуролларини қисқартириш юзасидан музокараларни давом эттириши зарурлигини маълум қилди

    31.03.2016, 11:21

    Пекин ҳукумати фуқароларга экологик тоза дафн маросимларини таклиф қилади

    31.03.2016, 11:04

    Тунислик кўча мусаввири Қоҳирадаги салкам 50 та бинони бўяб, улкан граффити яратди (фото)

    31.03.2016, 10:25

    Доғистоннинг Табасаран туманида содир бўлган ҳодиса терактнинг олди олиниши сифатида баҳоланди

    31.03.2016, 09:57

    Индонезияда тимсоҳ россиялик сайёҳни ғажиб ташлади

    31.03.2016, 08:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.