Италия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Пьомбино шаҳрида яшовчи ҳамширани 13 нафар беморни ўлдирганликда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Пьомбино касалхонасининг анестезия ва жонлантириш бўлимларида ишлаган аёл 2014—2015 йилларда жонлантириш бўлимига турли касалликлар билан ётқизилган беморларга нисбатан жиноятларни амалга оширишда гумонланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, ҳамшира «қотиллик қуроли» сифатида беморлардан ҳеч бирига тайинланмаган доридан фойдаланган.
Гумонланувчини ҳибсга олиш бўйича операция 30 март, чоршанба куни кечқурун якунланган. Ушбу текширув доирасида полициянинг махсус бўлими қатор тинтувларни ўтказмоқда.
Изоҳ (0)