Пекин ҳукумати шаҳар аҳолиси ўз қариндошлари учун экологик тоза дафн маросимини танлашига қаратилган комплекс чора-тадбирларни қабул қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Пекин фуқаролик маъмурияти бошқармаси вакили Ли Хуэй маълум қилишича, шаҳар ҳукумати фуқароларнинг кичикроқ ҳажмдаги қабрларни ҳамда жасад кулини денгизга ёки дарахтлар олдига сочиш каби экологик тоза дафн маросимларини танлашига кўмаклашади. Бу ер танқислиги ва атроф-муҳит ифлосланганлиги туфайли амалга оширилмоқда.
Беш йиллик режага мувофиқ, Пекин ҳукумати марҳум қариндошларининг хокини денгизга сочишга қарор қилганларга 4 минг юан (тахминан 611 доллар)дан тўлайди.
Таъкидланишича, 2015 йилда Пекиндаги дафн маросимларининг 46 фоизи экологик тоза бўлган, шаҳар ҳукумати ушбу кўрсаткични 2020 йилгача 50 фоиздан оширмоқчи.
Изоҳ (0)