Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси Доғистоннинг Табасаран туманида содир бўлган портлашни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терактнинг олди олиниши сифатида баҳолади. Бу ҳақда қўмита ахборот маркази маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«30 март, чоршанба куни тушки пайт Табасаран туманидаги Сиртич қишлоғи чеккасида полициянинг мобил гуруҳи ходимлари Дербент томонга кетаётган енгил автомобилни тўхтатишга ҳаракат қилди. Таъқибдан қочиш бефойда эканлигини англаган жиноятчилар қўлбола портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди ва бунинг оқибатида кучли портлаш рўй берди. Портлаш туфайли таъқибда иштирок этган полиция ходими ўлимга олиб келган жароҳат олди», — дейилади ахборот маркази хабарида.
Қўмита тинч аҳоли ўртасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)