Париждаги терактларни уюштирганликда гумон қилинаётган Салоҳ Абдислом француз расмийлари билан ҳамкорликка тайёр. Бу ҳақда унинг бельгиялик адвокати маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Мижозимиз Францияга юборишларини ва француз расмийлари билан ҳамкорлик қилишни истамоқда», — дея маълум қилган адвокат Седрик Маусс.
Яқин орада Бельгия суди Абдисломнинг Францияга экстрадицияси тўғрисида қарор қабул қилиши керак, бироқ бу дарров рўй бермайди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс Бельгия Абдисломни «узоғи билан уч ойдан кейин экстрадиция қилиши»ни билдирган.
Изоҳ (0)