Сурия президенти Башар Асад мамлакатда муддатидан аввал президентлик сайловларини ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Бу Сурия халқи муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишига муносабати, хоҳиш-иродасига боғлиқ. Агар шундай хоҳиш бўлса, бу мен учун муаммо эмас. Айрим мухолифат кучларининг эмас, халқ истагига қулоқ тутиш мутлақо табиий ҳолат. Бу ҳар бир фуқарога тегишли масала, чунки у президент учун овоз беради», — дея таъкидлаган Асад.
Давлат раҳбари муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишининг талаб этилиши «жорий сиёсий жараённинг бир қисми сифатида илгари сурилмагани»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)