Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе Шимолий Америкага саккиз кунлик сафарга отланди, у Вашингтонда 31 март—1 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ядро хавфсизлиги бўйича саммитда қатнашади, сўнг Мексикага расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Жанубий Корея етакчиси маъмуриятига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Саммит муҳокамаларидан ташқари, Пак Кин Хе, шуингдек, АҚШ президенти, Хитой Халқ Республикаси раиси, Япония бош вазири билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Корея Республикаси, АҚШ ва Япония раҳбарлари иштирокида уч томонлама учрашув ҳам режалаштирилган. Саммит доирасида Жанубий Корея президенти Аргентинанинг янги президенти Маурисио Макри билан ҳам учрашиб, ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама алоқаларни яхшилашни муҳокама қилади.
У 2 апрель куни Мексикага жўнаб кетиб, ўз ҳамкасби Энрике Пенья Ньето билан учрашади ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқади.
Изоҳ (0)