Доғистоннинг Табасаран туманида полиция пости яқинида рўй берган портлаш оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлди ва яна бир нафари яраланди. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати вакили маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
«Полиция ходимлари томонидан машинани тўхтатишга уриниш чоғида ҳайдовчи уларнинг талабига бўйсунмаган, бироз узоқроққа борганидан сўнг эса автомобиль портлаб кетган», — дея таъкидлаган матбуот хизмати вакили.
«ТАСС»нинг Доғистон куч тизимларидаги манбасига кўра, полициячилар тўхташ тўғрисидаги талабга бўйсунмаган машинани қувиб кетаётган чоғда йўлда портлаш содир бўлган. Мазкур ҳодисага маҳаллий жиноий гуруҳ аъзолари алоқадор эканлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Доғистонда ИИВ автоколоннаси портлатиб юборилгани, бунинг учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)