Зимбабве президенти Роберт Мугабе 2018 йилда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлигига сайловларда ўз номзодини илгари суришга тайёрлигини билдирди, деб ёзади «ТАСС». У бу ҳақда Япониянинг «Санкей» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди. Айни пайтда Мугабе Токиода расмий ташриф билан бўлиб турибди.
«Тарафдорларим менинг номзодимни илгари сурмоқда, — деди Зимбабвенинг 92 ёшли президенти. — Мен тетикман. Агар халқ истаса, мен ўз мажбуриятларимни бажаришда давом этаман».
Президент Ғарбда мухолифатни янчиб ташлаш ва якка ҳокимиятчилик ҳақида пайдо бўлаётган айбловларни рад этди ва уларни «Зимбабве халқига қаратилган ҳақорат» деб атади.
Роберт Мугабе дунёдаги энг кекса давлат етакчисидир, у ўз мамлакатини 1980 йил — у мустақил бўлганидан буён бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)