• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2009–2016 йилларда самолётларни гаровга олишга бўлган уринишлар

    Кеча, 29 март куни Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолёти гаровга олинди. Бурж ал-Араб–Қоҳира рейсини амалга ошираётган самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс уни Туркия томон буриш талабини илгари сурди, лекин ёқилғи камлиги боис А-320 Кипрнинг Ларнака шаҳри аэропортига қўндирилди. Бир қанча вақтдан сўнг барча тутқунлар озод қилинди, жиноятчи эса қўлга олинди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Шу воқеа муносабати билан «РИА Новости» 2009–2016 йиллар орасида содир этилган самолётларни гаровга олиш ҳолатларини эсга олди.

    2014

    10 июнь куни Грузия фуқароси Кутаиси–Минск рейсини амалга ошираётган самолётни гаровга олишга уринди. Номаълум йўловчидан экипаж командирига келган хатда авиалайнерни портлатиб юбориш таҳдиди акс этган эди. Унинг муаллифи йўналишни ўзгартириб, Европа давлатларидан бирига учишни талаб қилганди. Самолёт бортида 32 йўловчи, шу жумладан, бир гўдак ҳамда тўрт нафар экипаж аъзоси бор эди. Учувчиларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли самолёт Минск аэропортига қўнди. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари самолёт бортига чиқиб, жиноятчи билан музокара олиб борди. Натижада Грузия фуқароси уларга таслим бўлди.

    17 февраль куни «Эфиопия ҳаво йўллари»нинг Аддис-Абеба–Рим рейсини амалга ошираётган лайнери самолёт гаровга олингани ҳақида ишора берди. Boeing 767-300 лайнери Швейцариянинг Женева шаҳрида қўнди. Бортда бўлган 200 кишидан ҳеч ким зарар кўрмади. Самолётни гаровга олган шахс иккинчи учувчи бўлиб чиқди. Биринчи учувчи ҳожатга чиққанида у бошқарув кабинасини қулфлаб қўйиб, борт гаровга олинганини эълон қилган. Самолёт ерга ўтиргач, у полицияга таслим бўлиб, Швейцариядан бошпана сўради.

    7 февраль куни Туркиянинг Pegasus Airlines компаниясига тегишли, Харьков–Истанбул рейсини амалга ошираётган самолёт йўловчиси экипажни Россиянинг Сочи шаҳри томон учишга мажбур қилмоқчи бўлди. У бошқарув кабинасига киришга уринди, сўнг самолётни Сочига буришни ҳамда Киевнинг Грушевский кўчасидаги тўқнашувда қўлга олинганларни озод этишни талаб қилди. Шунга қарамай, 110 йўловчини олиб кетаётган ҳаво кемаси Истанбулга муваффақият билан қўндирилди. Украина фуқароси бўлган ҳуқуқбузар полицияга ўзини топширди.

    2012

    29 июнда Хитойнинг Tianjin Airlines авиакомпанияси самолёти Хэтянь шаҳридан Урумчига парвоз қилаётган чоғда олти нафар жиноятчи кемани гаровга олишга уринди, аммо гуруҳ йўловчилар ва экипаж аъзоларининг ҳаракатлари туфайли зарарсизлантирилди. Олишув пайтида экипаж аъзолари ва йўловчилардан бир нечтасига енгил жароҳат етказилди. Жиноятчилар полицияга топширилди.

    2011

    24 апрелда Қозоғистоннинг ЮНЕСКОдаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Валерий Толмачёв Париждан Римга қараб кетаётган Alitalia компанияси авиалайнерини Ливия пойтахти Триполига буриб юборишга уринди. Маълум бўлишича, у қўлидаги пакки билан стюардессани бўғизлашини айтиб таҳдид қилган. Экипаж аъзолари уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Римда дипломат Италия полицияси томонидан ҳибсга олинди. Тиббий кўрик хулосаларига кўра, Толмачёв руҳий хасталикка учраган ҳамда жиноятни содир этиш чоғида кучли стрессдан азият чеккан.

    2010

    27 ноябрда Теҳрон–Дамашқ рейсини гаровга олишга уринган йўловчи ушланди. Ўша пайтда лайнерда Эрон парламенти аъзолари бўлиб, улар Дамашқда ўтадиган конференцияда иштирок этиши кўзда тутилганди. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

    29 июль куни Кавказские Минеральние Води–Москва рейсини амалга ошираётган самолёт «Домодедово» аэропортига қўниши билан йўловчилардан бири томонидан гаровга олинди. Бортда 105 киши, шу жумладан, беш нафар бола ва етти нафар экипаж аъзоси бор эди. Тутқунларни озод этиш шарти сифатида жиноятчи Россия раҳбарияти билан мулоқотни талаб қилди. Бир муддатдан сўнг барча йўловчилар қутқариб олинди. Ҳибсга олинган жиноятчи — Магомед Патиев Қозоғистон фуқароси бўлиб чиқди. У ўз хатти-ҳаракатларини 2010 йили Москва метрополитенида амалга оширилган терактга давлат раҳбарияти эътиборини қаратишга бўлган интилиш билан тушунтирди.

    2009

    21 октябрда Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли, Истанбул–Қоҳира рейсини амалга ошираётган лайнер хавфсизлик хизмати ходимлари кемани Қуддус томон буришни талаб қилган Судан фуқаросини зарарсизлантирди. У самолёт бортидаги тушлик комплектига кирувчи пичоқ билан қуролланган эди.

    9 сентябрь куни Мексиканинг Aeromexico авиакомпаниясига тегишли лайнер Канкун–Мехико рейсини бажариш чоғида боливиялик Хосе Флорес исмли шахс томонидан гаровга олинди. У самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилиб, Мексика президенти Фелипе Кальдерон билан мулоқот сўради. Кейинроқ борт Мексика пойтахтига қўндирилди, жиноятчи эса ҳибсга олинди. Самолётда 104 нафар йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бор эди.

    19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси Ямайка оролининг шимоли-ғарбида жойлашган Монтего-Бэй шаҳридаги Sangster халқаро аэропортида самолёт гаровга олинди. Ўқотар қуролга эга номаълум шахс Галифаксга учиш тараддудидаги Boeing 737 бортига кириб олди. Канаданинг CanJet Airlines компаниясига тегишли ҳаво кемаси бортида 174 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бор эди. Барча йўловчилар ҳамда экипажнинг икки аъзоси самолётни тарк этишга муваффақ бўлди. Жиноятчининг қўлида экипажнинг олти аъзоси қолди. Уларни озод қилиш бўйича музокараларда Ямайка бош вазири Брюс Голдинг, миллий хавфсизлик вазири ҳамда жиноятчининг отаси иштирок этди. Натижада самолётда қолган олти киши қўйиб юборилди. Жиноятчи террорчи бўлмай, балки руҳий хасталикка чалинган шахс эканлиги айтилди.

     

    30.03.2016, 11:09   Изоҳ (0)   2622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея президенти Вашингтонда ядро хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилади

    30.03.2016, 11:01

    АҚШ молия вазири санкцияларни «енгилтаклик билан» қараб бўлмайдиган «кучли қурол» деб атади

    30.03.2016, 10:52

    Мугабе 2018 йилда Зимбабве президентлигига сайловларда қатнашмоқчи

    30.03.2016, 10:20

    Ростов-Донда қулаган Boeing техник жиҳатдан соз бўлгани билдирилди

    30.03.2016, 09:57

    2008 йилги инқирозни келтириб чиқарган молиячининг исми ошкор бўлди

    30.03.2016, 08:47

    Американинг F-16 қирувчиси Афғонистонда ҳалокатга учради

    30.03.2016, 08:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.