Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олган шахс Кипрдан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Грециянинг Sky телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг бошқа талаблари ҳозирча маълум қилинмаган.
Илгарироқ самолётни гаровга олган шахс Иброҳим Самаҳа исмли Миср фуқароси эканлиги маълум қилинган эди. У самолёт бортидан беш нафар чет эл фуқароси ва экипаж аъзоларидан бошқа барчани қўйиб юборган.
Изоҳ (0)