Афғон наркоконтрабандачилари томонидан гаровга олинган Тожикистон фуқаролари озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат чегара хизмати бош бошқармаси матбуот маркази раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаев маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Шагон—Зигар автойўли қурилишида қўлга олинган тутқунлар 28 март, душанба куни музокаралар натижасида озод қилинди», — дея таъкидлаган Улуғхўжаев.
25 март, жума куни тожик-афғон чегараси бўйлаб ўтган Қўлоб—Хорог автойўлининг Шагон—Зигар қисмида ишлаётган йўл қурувчиларига Афғонистондан ўтган 6—7 кишидан иборат гуруҳ томонидан қуролли ҳужум уюштирилганди. Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида қурувчилардан бири яраланган, икки нафари эса гаровга олинганди.
Изоҳ (0)