Россиянинг Суриядаги операциясидан сўнг, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат Осиё ва Африка мамлакатларидан самолёт ва вертолётлар сотиб олиш учун қатор буюртмалар олди, дея хабар бермоқда Meduza.
«Коммерсантъ»нинг ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги манбалари маълум қилишича, Жазоир 12 та Су-32 бомбардимончиси ва 40 та вертолёт сотиб олишга қарор қилди. Келажакда Су-32 партияси яна 6—12 та машинага кўпайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, 10 та Су-35C қирувчисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиши мумкин.
Су-35 партиясини, шунингдек, Индонезия ва Вьетнам ҳам харид қилади. Иккала ҳолатда ҳам гап бир миллиард доллардан зиёд суммадаги шартномалар ҳақида бормоқда. Покистон эса 500 миллион долларлик Су-35 сотиб олмоқчи.
Изоҳ (0)