Украинанинг Киев вилоятида экстрим қидириб темир йўлга ётган йигитни поезд босиб кетди, деб ёзади «Корреспондент.net» Миллий полиция вилоят бошқармасига таяниб.
Ҳодиса ҳақидаги хабар полицияга 27 март куни келиб тушган. Воқеа Триполье қишлоғидаги Шчербановка темир йўл бекати яқинида юз берган. Юк поезди 22 ёшли маҳаллий фуқарони босиб кетган. Олган кўп сонли тан жароҳатлари туфайли, йигит ўша заҳотиёқ ҳодиса жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йигит ўткир ҳиссиётлар излаб, йўлга ўзининг 19 ёшли севган қизи билан бирга ётиб олган. Қиз тирик қолган ва жароҳатланмаган.
Полициячилар ҳодиса юз берган вазиятни ўрганмоқда, марҳумнинг танаси экспертизага жўнатилди.
Изоҳ (0)